Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дан ва Бершеба шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди. Эгамиз: “Шоҳликни Шоул хонадонидан тортиб оламан, Дандан Бершебагача бўлган жойда яшовчи Исроил ва Яҳудо халқи устидан Довуднинг шоҳлигини барпо қиламан”, деб онт ичган. Энди мен ҳам Довуд учун хизмат қилмасам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Ором олар ҳар ким ўз узумзорида, Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида, Бирор кимса уларга таҳдид солмайди. Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди! Ўша куни сизлар қўни–қўшниларингизни чақириб, ўз узумзорларингизда ва анжир дарахтларингиз тагида ўтирасизлар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир. Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1400 та жанг араваси ва 12.000 та оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди. Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1400 та жанг араваси ва 12.000 та оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди. Сулаймоннинг отлари ва жанг аравалари учун 4000 та отхонаси, булардан ташқари, 12.000 та учқур оти ҳам бор эди. Сулаймон отларнинг бир қисмини аравалар сақланадиган шаҳарларга, иккинчи қисмини ўз ёнига — Қуддусга жойлаштирган эди.
Выбор основного перевода