Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди: — Эй шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди. Орам шоҳи ўттиз иккита жанг аравалари қўмондонига: “Каттаси билан ҳам, кичиги билан ҳам жанг қилиб ўтирманглар, асосий ҳужумни Исроил шоҳининг ўзига қаратинглар”, деб амр берган эди. Жанг аравалари қўмондонлари Ёҳушафатни кўргач: “Исроил шоҳи ана шу!” деб ўйлаб унга ҳужум бошладилар. Лекин Ёҳушафат жангга даъват қилиб бақирганда, араваларнинг қўмондонлари билдиларки, у Исроил шоҳи эмас экан. Қўмондонлар орқага қайтдилар. Бир одам бехосдан ёйини тортиб қўйиб юборган эди, ўқ тўппа–тўғри Исроил шоҳига келиб тегди. Шоҳнинг устидаги совути уланган жойдан ўқ кириб кетган экан. Шоҳ оғир жароҳатланди. — Отни орқага бур, мен жароҳатландим, лашкар орасидан мени олиб чиқиб кет! — деди шоҳ извошчисига. Ўша куни ғоятда шиддатли жанг бўлди. Шоҳ эса араваси устида суяниб Орам лашкарини кузатиб турди. Ўқ теккан жойдан араванинг ичига қон оқарди. Кечга томон бориб шоҳ қазо қилди. Кунботар пайтида лашкар орасида: “Ҳар ким ўз шаҳрига, ўз юртига кетаверсин!” деган овоза тарқалди. Шоҳнинг жасадини Самарияга олиб келиб, ўша ерда дафн қилдилар.
Выбор основного перевода