Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз менга: “У ерда нон ҳам емайсан, сув ҳам ичмайсан, борган йўлингдан қайтмайсан”, деб амр берган. Пайғамбар эса унга шундай деди: — Мен ҳам сенга ўхшаган бир пайғамбарман, фаришта менга Эгамизнинг шу сўзларини айтди: “Уни йўлдан қайтариб, ўзинг билан бирга уйингга олиб кел, нон еб, сув ичиб олсин.” Лекин кекса пайғамбар ёлғон гапираётган эди. Байтилда пайғамбарлар гуруҳи Элишайга пешвоз чиқиб: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрадилар. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар. Кейин Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Ерихо шаҳрига бор, деб амр берган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — дея жавоб қайтарди Элишай. Сўнгра улар Ерихога келишди. Ерихода пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига келиб, ундан: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрашди. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар. Кейин Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Иордан дарёсига бор, деб амр берган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Шундай қилиб, икковлари жўнаб кетишди. Пайғамбарлардан элликтаси келиб, узоқроқда Илёс билан Элишайнинг рўпарасида тўхтадилар. Иккови эса Иордан дарёси бўйида турардилар. Илгари пайғамбарлар гуруҳида бир пайғамбар бўлар эди. Ўша пайғамбарнинг беваси Элишайнинг олдига келиб фарёд қилди: — Сизга хизмат қилиб юрган менинг эрим вафот этди. Ўзингиз биласиз, у Эгамиздан қўрқарди. Бир одам олдин қарз берган эди. Энди у иккала ўғлимни ўзига қул қилиб олиб кетгани келди. Элишай Гилгалга қайтиб келди. Бу ерда очарчилик ҳукм сураётган эди. Пайғамбарлар гуруҳи Элишайнинг олдига йиғилишган эди. Шунда Элишай хизматкорига: — Катта қозон ўрнатиб, пайғамбарлар гуруҳи учун бирор таом пишир! — деди.
Выбор основного перевода