Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Сенинг олтин–кумушларинг, энг сара хотинларинг, ўғилларинг меники бўлади.” — Сиз айтгандай бўла қолсин, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб йўллади Исроил шоҳи, — ўзим ҳам, менинг ҳамма нарсам ҳам сизникидир. Банҳададнинг чопарлари яна қайтиб келиб, Ахабга шу хабарни етказдилар: — Банҳадад айтмоқда: “Олтинингни, кумушингни, хотинларингни ва болаларингни менга берасан, деб сенга хабар берган эдим. Эртага шу пайтда қулларимни жўнатаман: улар саройингни, аъёнларингнинг бошпанасини бирма–бир кўриб чиқиб, кўзингни қувнатиб турган қимматбаҳо ҳамма нарсаларингни олиб кетадилар.”
Выбор основного перевода