Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо ҳукмронлигининг ўттиз олтинчи йилида Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, Башо Рама шаҳрини мустаҳкамлади. Осо Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналардан кумуш ва олтинларни олиб, Дамашқда ўтирган Орам шоҳи Банҳададга жўнатди. Осо унга шу хабарни ҳам юборди: “Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.” Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини ва Нафтали ҳудудидаги барча омбор шаҳарларни босиб олдилар. Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, ишни тўхтатиб қўйди. Шоҳ Осо жамики Яҳудо халқини чақиртириб, уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Гебо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади. Агар бу халқ Эгамизнинг уйига қурбонлик қилиш учун Қуддусга бораверса, у пайтда халқнинг кўнгли яна ўзларининг ҳукмдори Яҳудо шоҳи Рахабомга чопади, мени эса ўлдирадилар.” Қуйидаги шаҳарлар ҳам Бенямин қабиласига берилди: Гивон, Рама, Барўт,
Выбор основного перевода