Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Осонинг бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ёқиб юборди. Осо Исроилдаги саждагоҳларни йўқ қилмаган бўлса ҳам, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Худонинг уйига олиб келди. Мусо Исроил халқи ясаган буқани олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди–да, сувга сочди. Сувни Исроил халқига ичирди. У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди.
Выбор основного перевода