Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шава маликаси Сулаймоннинг донғини эшитгач, Қуддусга келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. Малика ўзи билан жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келган эди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди. Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг биронта саволига жавоб беришда қийналмади. Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни, дастурхонидаги ноз–неъматларни, хизматкорларининг яшаш шароитларини, шоҳ соқийларию баковулларини ҳамда уларнинг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликларни кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб, шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан. Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунимча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга донолигингизнинг ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам ортиқ бўлиб чиқдингиз! Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар. Сиздан мамнун бўлиб, Ўз вакили сифатида сизни Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин деб, сизни шоҳ қилган экан. Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар ва қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Шава маликаси ҳадя қилган хушбўй зираворларнинг сифати шу қадар юқори эдики, уларга тенг келадигани йўқ эди. Хирам билан Сулаймоннинг Офирдан олтин олиб келган хизматкорлари сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошларни ҳам келтиргандилар. Шоҳ ўша ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам зиналар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирди. Буларга ўхшаганини Яҳудо юртида ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган. Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаганини ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди, маликага олиб келганидан ҳам зиёдроқ нарса берди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб ўз юртига жўнаб кетди. Шимшўн уларга: — Келинглар, сизларга бир топишмоқ айтайин, — деди. — Агар уни топиб, зиёфатнинг етти куни ичида менга тушунтириб берсангизлар, ҳар бирингизга биттадан кимхоб тўн ва бир сидрадан кийим–бош бераман. Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Шоҳнинг умри узоқ бўлсин! Шаванинг олтини уники бўлсин, Халқ доимо у учун ибодат қилсин, Кун бўйи дуо қилиб, Худодан барака тиласин. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Жануб маликаси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларини маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани малика дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!
Выбор основного перевода