Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат — мушовир эди.
Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Сараё мирза эди.
Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари эса руҳоний эдилар.
Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб, Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис,
Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши, Зодўх билан Абуатар — руҳоний,
Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси, Натан ўғли Забуд — руҳоний ва шоҳнинг маслаҳатчиси,
Охисар — сарой бошқарувчиси, Абдах ўғли Одонирам — қаролларнинг бошлиғи эди.