Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Мени шер, айиқнинг панжасидан халос қилган Эгамиз ўша Филистнинг қўлидан ҳам халос қилади. — Майли бор, Худо ёр бўлсин, — деди Шоул. Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг. — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди шоҳга Дониёр. — Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун У фариштасини юбориб, шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй шоҳ ҳазратлари, мен бирон–бир айбли иш қилган эмасман. Хурсандчилиги ичига сиғмаган шоҳ Дониёрни чуқурликдан чиқаришни буюрди. Дониёрни чуқурликдан чиқарган одамлар унга ҳеч қандай зарар етмаганини кўришди, чунки Дониёр Худога инонган эди. Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди. Шоҳ Доро бутун дунё бўйлаб барча халқлар, элатлар ва уруғларга шундай мактуб йўллади: “Хонадонингиздан барака аримасин! Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, Нажоткору халоскор Удир. Еру кўкда аломату мўъжизалар кўрсатган, Удир Дониёрни шерлардан қутқариб олган.” Шоҳ Доро ва Форс шоҳи Курушнинг ҳукмронлиги даврларида Дониёрнинг мартабаси яна ҳам ошди. Сизларни маҳкамага олиб боришганда: «Қандай гапирамиз, нима айтамиз», деб хавотир олманглар. Нима айтишингиз ўша вақтда сизларга билдирилади. Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради. Масиҳ туфайли қамалганим бутун сарой қўриқчиларига ва бу ердагиларнинг ҳаммасига маълум бўлди. Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукурлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман. Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азоблар учун сақлайди.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода