Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Тимўтий
1 2 3 4
Параллельные места
Худо мой суртиб танлаган шоҳ бўлсам ҳам, бугун ожизман. Анави Зеруянинг ўғиллари мендан анча кучли. Эгам ёмонларнинг қилмишига яраша жазосини берсин. Қилмишига яраша уларга жазо бергин, Ифлосликларига яраша жазолагин. Қабиҳ ишларига яраша адабини бергин, Хизматига яраша уларга қайтаргин. Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан. “Билмайман”, — десанг ҳам, юракни синайдиган Худо кўрмайдими, жонни асрайдиган буни билмайдими? Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими? Яҳудийлар оломонга вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб, Искандар деган бир одамни олдинга чиқардилар. Искандар қўли билан оломонга, жим бўлинглар деган ишорани қилиб, ҳимоя нутқини айтишга ҳаракат қилди. Хуманаёс ва Искандар шулар жумласидандир. Мен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар.
2 Тимўтий
1 2 3 4
Выбор основного перевода