Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим. Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Улар кўз ёш тўкиб, йўл юришади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.” Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда: “Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига қарши гувоҳлик беринг! Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода