Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Мен олдинги мактубимда сизларга жинсий томондан ахлоқсиз бўлган одамлар билан муносабатда бўлмаслик ҳақида ёзган эдим. Шубҳасизки, бу дунёнинг зинокорларини, тамагирларини, товламачиларини, бутпарастларини назарда тутмаган эдим, акс ҳолда, сизлар бу дунё билан бутунлай алоқани узишингизга тўғри келар эди. Шунинг учун уларга шерик бўлманглар. Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар. Агар биз Худо билан яшаяпмиз деб туриб, олдингидай зулматда яшасак, ёлғон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода