Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғ–у, ўзини бой кўрсатади. Яна шундай одам бор, бойлиги кўп–у, ўзини қашшоқ кўрсатади. Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб, қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?! Шунинг учун орангизда ҳеч ким бошқа бир инсоннинг таълимотига риоя қилаётгани билан мақтанмасин. Ахир, ҳаммаси сизларга тегишли–ку: Сизларга жасорат билан гапира оламан, сизлар билан жуда фахрланаман. Азоб–уқубатларимиз қанчалик кўп бўлмасин, дилим тасаллидан тўлиб–тошади, беҳад қувонаман. Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан. Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан. Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади. Сизлар биздан ва Раббимиз Исодан ўрнак олдингиз. Ахир, кўп азоб–уқубат чекканингизга қарамай, Муқаддас Руҳ берадиган қувонч билан Худонинг сўзини қабул қилдингиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода