Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда қилган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб, хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар. Мусофирлигини тан олган одамлар ўзларининг ҳақиқий ватанини қўмсаётганини кўрсатадилар. Борди–ю, улар келиб чиққан юртини қўмсаган бўлганларида эди, у ерга қайтиб бориш учун иложини топган бўлар эдилар. Аслида улар яхшироқ юртни, яъни самовий ватанни қўмсаётган эдилар. Шунинг учун Худо Ўзини уларнинг Худоси деб аташдан ор қилмайди. Худо ҳатто улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода