У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди.
Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.
Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин.