Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Ишаё, бу халққа гапир. Сўзларинг уларнинг ақлини ўтмас қилади, Гапларинг дастидан қулоқлари гаранг бўлади, Уларнинг кўзлари юмилиб қолади. Шунда кўрмай қолади кўзлари, Эшитмай қолади қулоқлари, Англамай қолади ақллари, Улар Менга қайтмайдилар, Улар шифо топмайдилар.” Таврот ва Пайғамбарлар битикларидан қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар. Биродарларим, сизлар тағин ўзбилармон бўлиб кетманглар деб, бу сирни сизларга билдирмоқчиман: белгиланган миқдордаги ғайрияҳудийлар нажот топмагунча, Исроил халқининг баъзилари ўжар бўлиб қолаверадилар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода