Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Аммо ўша пайтда Исонинг йўлига қарши қаттиқ ғала–ғовур бўлди. Демитрус деган бир заргар одам Артемиснинг маъбади тасвирини кумушдан ясаб, ҳунармандларга кўп фойда келтирарди. Демитрус бу соҳада ишлайдиган ҳамма ҳунармандларни чақириб, шундай деди: — Биродарлар, биласизларки, биз шу ҳунар орқали яхши даромад оламиз. Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти. Шуниси хавфлики, бизнинг бу ҳунаримиз халқнинг назаридан қолиши мумкин. Фақат шугина эмас, балки бошқа хавф ҳам бор: буюк Артемиснинг маъбади ҳеч нарсага арзимас экан деган фикрга олиб келади. Асия вилояти ва бутун дунёдаги ҳамма одам топинадиган бу маъбуданинг улуғворлиги барҳам топади–ку! Ҳунармандлар бу гапни эшитганларида, ғазабланиб: “Эфеснинг Артемиси буюкдир!” деб шовқин–сурон кўтардилар. Шаҳарда тўс–тўполон бошланди. Халқ иккита Македонияликни — Гаюс билан Аристархусни тутиб олиб, театр томонга шошилдилар. Иккалови Павлусга йўлда ҳамроҳ бўлиб келаётган эдилар. Павлус оломон олдига чиқмоқчи бўлган эди, имонлилар йўл қўймадилар. Сизлар тушган васвасага бошқалар ҳам дучор бўлган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун керакли пайтда васвасадан қутулиш йўлини ҳам беради. Агар фақатгина бу дунёга умид боғлаган бўлсам, нима учун Эфес шаҳрида ҳаётимни хавф остига қўйдим?! Агар ўликлар тирилмас экан, унда “келинглар, еб–ичиб қолайлик, эрта–индин ўлиб кетамиз–ку” дейиш ўринли бўлмайдими?!
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода