Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Худо бизга Ўз Руҳини берди. Буни яна қул бўлиб, қўрқувда яшашимиз учун эмас, балки Унинг фарзанди бўлиб, Руҳ орқали Худони “Отажон” деб чақиришимиз учун қилди. Худонинг Руҳи бизнинг руҳимизга қўшилиб, биз Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. Худо бизни мана шу мақсад учун яратган ва бунга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳни ато қилган. Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади. Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут–баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб, Худо Ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради.
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода