Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Павлус Олий кенгаш аъзоларига диққат билан қараб шундай деди: — Биродарлар! Шу кунгача мен Худо олдида тоза виждон билан яшадим. Зотан, Масиҳ мени, одамларни сувга чўмдирсин деб эмас, балки Хушхабарни ёйсин деб юборди. Менга бу Хушхабарни инсонларга оид бўлган донолик билан ёйиш буюрилмади. Бўлмаса, Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақидаги хабарнинг кучи йўқолган бўларди. Мен сизларга Хушхабар айтиб, ваъз қилганимда, донолик қилиб ишонтиришга уринмадим, балки Худонинг Руҳи ва қудратига асосландим, Биз булар ҳақида гапирганимизда инсоний донолик билан гапирмаймиз, балки Муқаддас Руҳ ўргатаётган сўзлар билан руҳий ҳақиқатни талқин қиламиз. Мана, биз кўпчилик каби, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгил билан воизлик қилмоқдамиз. Аксинча, сирли ва уятли ишлар қилишдан, макр–ҳийла ишлатишдан бош тортиб, Худонинг каломини бузмай гапирамиз. Ҳақиқатни очиқ–ойдин айтиб, Худонинг ҳузурида ўзимизни бошқа одамларнинг ҳукмига топширамиз. Мен унга сизларни мақтаган эдим, сизлар мени уятга қолдирмабсизлар. Сизларга айтганларимиз тўғри бўлгани каби, мақтаниб Титусга айтганларим ҳам тўғри эканлиги исботланди. Мен учун ибодат қилинглар. Виждоним тоза эканлигига аминман. Ҳурматга лойиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қиляпман.
2 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода