Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Агар биродарингиз сизга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига боринг. У билан якка ҳолда гаплашиб айбини юзига айтинг. Агар у сизга қулоқ солса, сиз орангиздаги биродарлик ришталарини тиклаган бўласиз. Агар сизга қулоқ солмаса, ўзингиз билан яна бир ёки икки кишини олиб боринг, чунки «ҳар бир масала иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.» Агар биродарингиз уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айтинг. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни бутпараст ёки солиқчи деб ҳисоблаб, у билан алоқани узинг. Сизларга ёлвораман, олган таълимотингиздан айнитиб, орангизга низо ва ғулғула соладиган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Улардан ўзингизни олиб қочинглар. Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. Мен сизларга, ўзини биродар деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода