Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Агар биродарингиз уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айтинг. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни бутпараст ёки солиқчи деб ҳисоблаб, у билан алоқани узинг. Мен олдинги мактубимда сизларга жинсий томондан ахлоқсиз бўлган одамлар билан муносабатда бўлмаслик ҳақида ёзган эдим. Мен сизларга, ўзини биродар деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим. Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?! Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқ бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?! Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.” Биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: дангасалик қилаётган, биз берган таълимотларга кўра яшамаётган биродарлардан узоқроқ юринг. Агар ким бегона таълимотни ёйса ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳақиқий каломига қарши чиқиб, художўйликка чорловчи таълимотимизни рад этса, у босар–тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам бирор масала борасида талашиш ва икир–чикир гаплар ҳақида баҳслашиш касалига йўлиққан, унинг ғаламисона гаплари ҳасад, жанжал, туҳмат, тубан гумонлар ва тўполонларга сабаб бўлади. Фикри бузуқ бундай одамлар ҳақиқатдан маҳрумдирлар. Улар сохта художўйлигини фойда манбаи деб биладилар. Тўғри, художўйликдан фойда катта, қачонки биз бори билан қаноатлансак. Ахир, биз бу дунёга ҳеч нарса олиб келмадик ва ундан ҳеч нарса олиб кета олмаймиз. Қорнимиз тўқ, устимиз бут бўлса, шулар билан қаноат қилайлик. Бойликка ўч бўлганлар эса васваса тузоғига тушадилар, улар кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга берилиб, ҳалокат гирдобига ғарқ бўладилар. Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар. Эй Худонинг қули Тимўтий, сен эса ўзингни бу иллатлардан олиб қоч. Солиҳлик, художўйлик, имон, севги, сабр–тоқат ва мулойимликнинг пайида бўл.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода