Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар. Бешала одам Зорох билан Эштойўлга — ўз уруғ–аймоқларининг олдига қайтиб боришди. — Бизга қандай хабар олиб келдингизлар? — деб сўради улардан қариндош–уруғлари. Улар шундай жавоб беришди: — Келинглар, Лайишга ҳужум қилайлик! Биз кўрган юрт ниҳоятда яхши экан. Нимага қаққайиб турибсизлар?! Бўлинглар, ўша ерга бориб юртни қўлга киритайлик. У ерга борганларингда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти. Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар.
Выбор основного перевода