Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот. Бир куни Яҳудо қабиласидан бир неча киши Ёшуанинг олдига келди. Исроил халқининг ҳаммаси ҳали ҳам Гилгалдаги қароргоҳда эди. Ханаз уруғидан бўлган Яфунах ўғли Холиб ўша кишилар орасида эди. У Ёшуага шундай деди: — Кадеш–Барна шаҳрида бўлганимизда, Худонинг одами Мусо сиз ва мен ҳақимизда нима деганини биласиз. Мусо Эгамиз номидан гапирган эди. Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб, унга бор ҳақиқатни айтган эдим. Мен билан бориб келганлар халқимизни ваҳимага солган бўлса ҳам, мен Эгам Худога содиқ қолдим. Ўша куни Мусо қасам ичиб менга шундай деган эди: “Канъон юртида қадаминг етган ерлар сенга ва авлодингга абадий мулк қилиб берилади, чунки сен Эгам Худога содиқ қолдинг.” Мана кўриб турганингиздек, Эгамиз Мусога шундай деб гапирганига қирқ беш йил бўлди. Ўша пайтда Исроил халқи саҳрода юрган эди. Эгам Ўзи айтгандай ўшандан бери жонимни сақлаб келяпти. Мана ҳозир саксон беш ёшдаман. Мусо мени юборган кунда қандай бақувват бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Ҳалигача жангга ҳам, қолган барча ишларга ҳам қувватим етади. Энди Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирларни менга беринг. Ўша куни айғоқчиларнинг: “Оноқ авлоди у ерда ўзларининг катта, мустаҳкам шаҳарларида яшаркан” деган гапларини ўзингиз эшитдингиз. Аммо Эгамиз мен билан бирга бўлса, Эгамизнинг Ўзи айтгандай, мен уларни бу юртдан ҳайдаб чиқараман. Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини унга мулк қилиб берди. Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худосига — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Оноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.
Выбор основного перевода