Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Зеруя ўғли Йўаб ва руҳоний Абуатарга маслаҳат солди. Иккови ҳам Одониё тарафига ўтдилар. Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди. Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб, “Ўттиз қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчилардан бири эди. “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди.
Выбор основного перевода