Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни эрталабдан белгиланган вақтгача Исроил юртига ўлат юборди. Бутун юрт бўйлаб — Дандан Бершебагача бўлган жойда 70.000 киши ўлди. Йўаб рўйхат натижасини Довудга маълум қилди. Бутун Исроилда жанг қилишга қодир 1.100.000 одам, Яҳудода эса жанг қилишга қодир 470.000 одам бор экан. Йўаб Леви қабиласи билан Бенямин қабиласини рўйхатга киритмаган эди, чунки шоҳнинг бу буйруғидан у тамом норози эди. Халқ рўйхатга олингани Худога ҳам маъқул келмади. У Исроил халқини жазолади.
Выбор основного перевода