Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди. Улар ҳам Ҳорун насли сингари, қуръа ташлаб, бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони, кичик ўғил хонадони қатори, қуръа ташлади. Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди. Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.
Выбор основного перевода