Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф ўнг қўли билан Эфрайимни ушлаб, Ёқубнинг чап томонига, чап қўли билан Манашени ушлаб, Ёқубнинг ўнг томонига яқинроқ олиб келди. Лекин Ёқуб қўлларини чалиштирди–ю, ўнг қўлини кенжа ўғил Эфрайимнинг бошига, чап қўлини тўнғич ўғил Манашенинг бошига қўйди. Сўнгра Юсуфни дуо қилди: “Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо, Умрим бўйи менинг чўпоним бўлган Худо, Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.” Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди. — Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг. Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди, Манашеникига қараганда, янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади. Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди: “Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда, Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.” Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди.
Выбор основного перевода