Гад Довуднинг ҳузурига бориб, учта жазони бирма–бир баён қилди: — Юртингда уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки сени таъқиб қиладиган ғанимларингдан уч ой қочиб юришни истайсанми? Ё бўлмаса, юртингда уч кун ўлат бўлсинми? Энди яхшилаб ўйла, мени Юборганга нима деб жавоб берайин?