Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.
Лекин Худо: «Менга атаб уйни сен қурмайсан, сен жанг қилиб, кўп қон тўкдинг», — деди.