Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Солномалар
Параллельные места
Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир: Бавўр ўғли Белах, у Динхаба шаҳридан эди. Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди. Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди. Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди. Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди. Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди. Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди. Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди. Эсов уруғларининг йўлбошчилари номлари қуйидагичадир: Тимно, Элво, Етет, Охолибом, Элох, Пинон, Ханаз, Темон, Мивзар, Махдиёл ва Иром. Эдом халқининг ота–бобоси Эсов уруғларининг номлари ана шулардир. Ҳар бир уруғ ўзи эгаллаган ҳудудга ўзининг номини берган.
1 Солномалар
Выбор основного перевода