Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Шоҳлар
Параллельные места
Жон талвасасида Абумалек қуролбардорини ёнига чақириб: — Бўл, қиличингни суғуриб мени ўлдир, — деди, — яна одамлар: “Уни аёл киши ўлдирди”, деб юришмасин. Шунда йигит қилич суқиб, Абумалекни ўлдирди. — Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди. Аммо Эгамиз мой суртиб танлаган шоҳга қўл кўтаришдан мени Худонинг Ўзи сақласин. Майли, Шоулнинг бош томонидаги найза билан сувдонини олиб кетамиз. — Тасодифан Гилбова тоғига борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан. Шоҳ оғир яралангани учун энди яшай олмаслигига кўзим етиб, уни ўлдирдим. Бошидаги тожини ва қўлидаги билакузугини олиб, сизга — жаноби олийларига келтирдим. — Эгам мой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга. Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг, Ашқалон кўчаларида ёйиб юрманг. Токи Филист қизлари севинмасин, Суннатсизларнинг қизлари шод бўлмасин. Зимри эса шаҳарнинг қўлдан кетганини кўрди–ю, шоҳ саройининг ички қалъасига кирди. Кейин орқасидан шоҳ саройига ўт қўйиб юбориб, ўзи ҳам нобуд бўлди. — Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади. Байрамга йиғилган Филист беклари: “Худойимиз Дўғон душманимиз Шимшўннинг устидан бизга ғалаба берди!” дея шоду хуррамлик билан худосига кўп қурбонликлар келтирдилар. Халқ Шимшўнни кўргач: “Юртимизни хароб қилган, талай сипоҳларимизни ўлдирган душманни худойимиз қўлимизга берди”, дея худосига ҳамду санолар айта бошлади. Сўнг югуриб борди–ю, Гўлиётни босиб олди. Унинг қиличини қинидан суғуриб олди–да, бошини кесиб ташлаб, бутунлай бир ёқли қилди. Филистлар ўзларининг паҳлавони Гўлиётнинг ўлганини кўриб, тумтарақай қоча бошладилар.
Выбор основного перевода