Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Шоҳлар
Параллельные места
Шу орада Филистлар тўпланиб, Шунам шаҳрига бориб қароргоҳ қуришди. Шоул ҳам жамики Исроил қўшинини йиғиб, Гилбова тоғида қароргоҳ қурди. — Тасодифан Гилбова тоғига борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан. Эй Гилбова тоғлари, Тепангизга шудринг, ёмғир тушмасин, Ҳосилдор ерларингиз ҳосилсиз қолсин! Ўша ерларда йўқотди шуҳратини Баҳодирларнинг қалқони, Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди. Довуд Гиладдаги Ёбош халқининг олдига бориб, Шоул ва унинг ўғли Йўнатаннинг суякларини улардан олди. Филистлар Гилбова тоғида Шоулни ўлдирган куни унинг ва ўғлининг жасадларини Байт–Шан шаҳри майдонида деворга қоқиб қўйган эдилар. Гиладдаги Ёбош халқи эса икковининг жасадини яширинча у ердан олиб кетишган эди.
Выбор основного перевода