Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Шоҳлар
Параллельные места
Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб тайинлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди. Довуд хабарчилар орқали Ёбош аҳолисига шундай хабар жўнатди: “Шоул шоҳ жанобларига садоқатингизни кўрсатиб, уни дафн қилибсизлар. Бунинг учун сизларни Худо ёрлақасин. Эгам сизлардан марҳаматини ва садоқатини дариғ тутмасин. Қилган хайрли ишингизга яраша сизларга яхшилик қилай. Энди дадил, мард бўлинглар. Шоҳ жаноблари Шоул оламдан ўтдилар. Яҳудо халқи эса менга мой суртиб ўзларига шоҳ қилди.” Уни атторлар тайёрлаган турли–туман зираворлар билан тўла тобутга ётқиздилар. У Довуднинг қалъасида, ўзи учун қояда ўйдирган қабрга дафн қилинди. Унинг шарафига катта гулхан ёқдилар. Уларнинг яқин қариндоши ва гўрков марҳумларни дафн қилмоқчи бўлиб келишади. Яқин қариндоши жасадларни олиб чиққанда гўрковдан: “Яна жасадлар борми?” деб сўрайди. Гўрков: “Йўқ”, деб жавоб беради. Кейин эса: “Жим! Эгамизнинг номини тилга олмайлик!” деб айтади.
Выбор основного перевода