— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун уларнинг гапига кирдим.
Довуд гапини тугатган ҳам эдики, Шоул: — Довуд, ўғлим, бу сенинг овозингми? — деди–ю, уввос солиб йиғлай бошлади.
— Сен ҳақсан, мен нотўғри қилдим, — деди Шоул Довудга. — Сен менга яхшилик қилган эдинг, мен ёмонлик билан жавоб қайтардим.