Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқубнинг умри охирлаб қолди. У ўғли Юсуфни чақириб шундай деди: — Агар мендан рози бўлсанг, қўлингни соним остига қўйиб, “Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб қасам ич. Охирги васиятим шуки, мени Мисрда дафн қилмагин. Эгамиз Мусога деди: — Ўлиминг яқинлашиб қолди, Ёшуани чақир, икковингиз Учрашув чодирига келинглар. Мен унга кўрсатмаларимни бераман. Мусо билан Ёшуа Учрашув чодирига бориб туришди. Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер. Ўн кунлардан кейин Эгамиз Наволнинг жонини олди. Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли, қуролбардори ва ҳамма сипоҳлари бир кундаёқ ҳалок бўлишди.
Выбор основного перевода