Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
сизлар пистирмадан чиқиб, шаҳарни оласизлар. Эгангиз Худо уни сизларнинг қўлингизга беради. Эгамиз Гидўнга деди: “Сувни ялаб ичган уч юзта одам билан сизларни озод қилиб, Мидиёнларни қўлларингга бераман. Қолганларни қўйиб юбор, уйларига қайтиб кетаверишсин.” Худонинг Аҳд сандиғи ўша ерда — Байтилда турган эди, Элазар ўғли Финхаз эса Аҳд сандиғи ёнида ўз хизматини адо этарди. Финхаз Ҳоруннинг набираси эди. Исроил лашкари Эгамиздан: “Қариндошимиз Бенямин қабиласига қарши жанг қилайликми, йўқми?” — деб сўради. “Жанг қилинглар, — деб жавоб берди уларга Эгамиз. — Эртага Мен уларни сизларнинг қўлингизга бераман.” Довуд Эгамиздан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман.
Выбор основного перевода