Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди. Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва: — Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди. Ниҳоят Йўнатан: — Энди эсон–омон йўлингга кет, — деди. — Икковимиз: “Худо сену менинг орамизда, уруғларимиз орасида абадий шоҳид бўлсин”, деб Унинг номини ўртага қўйиб онт ичганмиз. Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин. Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди.
Выбор основного перевода