Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охималек “Довуд нима қилсин?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Унга ҳам озиқ–овқат берди, ҳам Филист Гўлиётнинг қиличини тақдим қилди. Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. — Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз. Охималекнинг ўғли Абуатар Кейлахда турган Довуднинг ёнига қочиб, ўзи билан эфодни ҳам олиб кетган эди. Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Довуд Эгамиздан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман. Довуд тағин Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Эгамиз эса шундай жавоб берди: “Олд томонидан ҳужум қилма. Уларнинг орқасига айланиб ўтгин–да, мумиё дарахтлари томондан яқинлашиб бор.
Выбор основного перевода