— Худо сақласин! — деди Йўнатан, — отам сенга ёмонлик қилмоқчи бўлганини билганимда, сенга айтмасмидим?!
Борди–ю, отам сени ўлдирмоқни ният қилган бўлса–ю, сени хабардор қилмасам, бехатар кетишингни таъминламасам, Эгам мени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан ҳам баттарроғини қилсин! Эгам, илгари отам билан бўлганидай, доимо сен билан бўлсин.