Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади. Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар. Уларнинг олдиларида арфа, чилдирма, най ва лира чалиб келаётган одамлар бўлади. Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан. Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади. Шоул Довудни эрта тонгда тутиб ўлдирмоқчи бўлди, кузатиб туринглар, деб унинг уйига одамларини жўнатди. Хотини Михал Довудга: — Бу кеча қочиб қутулмасангиз, эрта тонгда сизни ўлдиришади, — деди. Шоул юборган одамлар Довудни тутиб олиб кетишга келишди. — Довуд касал, — деди Михал уларга. Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
Выбор основного перевода