Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар. Уларнинг олдиларида арфа, чилдирма, най ва лира чалиб келаётган одамлар бўлади. Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан. Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади. Шоулнинг дўстлари буни кўриб, ҳайратга тушдилар: — Нима? Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?! Кишнинг ўғли қандай қилиб пайғамбар бўлиб қолибди? Қўшниларидан бири эътироз билдирди: — Отаси кимлигининг аҳамияти йўқ. Ҳар ким ҳам пайғамбар бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳам “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган гап аслида ўшандан қолган. Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди: — Қани, эгнингдаги қанорни еч, оёқларингдаги чориқларингни еч. Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди. Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман.
Выбор основного перевода