Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан. Мен, Эганг, шундай дедим. Айтганларимни амалга оширадиган вақт келди. Энди Ўзимни тутиб турмайман. Сенга ачинмайман, Ўз шахтимдан қайтмайман. Тутган йўлларингга, қилган қилмишларингга яраша сени жазолайман. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Чунки Худо берган инъомларини қайтариб олмайди ва Ўзи даъват қилган халқидан воз кечмайди. Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз. Борди–ю, Уни рад этсак, У ҳам бизни рад этади. Содиқ бўлмасак ҳам, Масиҳ содиқ бўлиб қолаверади, Ахир, У Ўз табиатига қарши чиқа олмайди.” Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худонинг тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз.
Выбор основного перевода