Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ер юзида инсонларни яратганидан пушаймон бўлди, юракдан афсусланди. Эгамиз айтди: “Ўзим яратган инсон зотини ер юзидан қириб юбораман. Мен инсон билан бирга ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни ҳам қираман, уларни яратганимдан пушаймон бўляпман.” Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди. Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.” — Исроилнинг улуғвор Худоси ёлғон сўзламас, фикрини ҳам ўзгартирмас. У инсон эмаски, фикрини ўзгартирса. Шомуил умрининг охиригача Шоулни бошқа кўрмади, лекин у Шоулни деб ғамгин бўлиб юрди. Эгамиз эса Шоулни Исроил шоҳи қилганидан пушаймон эди. Эгамиз Шомуилга айтди: — Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин деб, уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини мой билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Эссайнинг уйига жўнатаман. Мен унинг ўғилларидан биттасини шоҳ қилиб танладим. Эгамизнинг фариштаси, Қуддусни йўқ қиламан деб, қўл кўтарганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно деган одамнинг хирмонида эди. Борди–ю, сен ҳам, сенинг наслинг ҳам Мен кўрсатган йўлдан қайтсангиз, сизларга берган амр ва фармонларимга риоя қилмасангиз, бориб бошқа худоларга хизмат қилсангиз, уларга топинсангиз, Исроил халқини Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади.
Выбор основного перевода