Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан. Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади. Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?! Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган, Сизларни яратган Мен, Эгангизни унутиб қўйдингиз. Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан Ҳар доим титраб–қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?! Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай деб, Бараббасни озод этди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
Выбор основного перевода