Назру қурбонликларингизни шаҳарларингизда еманглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ўндан бир қисмини, мол, қўйингизнинг биринчи туғилган боласини, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, эҳсонларингизни
фақат Эгангиз Худо танлаган жойда енглар. Буларни Унинг ҳузурида ўғлингиз, қизингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар билан бирга еб, Эгангиз Худо ишингизга берган баракадан севининглар.