Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Шоҳлар
Параллельные места
Шоул Довуднинг Гўлиёт билан олишувга чиққанини кўрганда, лашкарбоши Абнурдан: — Абнур, бу йигитча ким? — деб сўради. — Тўғриси, шоҳим, билмайман, — деди Абнур. Довуд яна онт ичиб деди: — Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади. Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда, азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Тўғрисини айтсам, жар ёқасида турибман. Уриё шундай жавоб берди: — Худонинг Сандиғи ҳам, Исроил ва Яҳудо сипоҳлари ҳам чодирларда қолди, лашкарбошим Йўаб билан жаноби олийларининг одамлари яп–яланг майдонда чодир тикиб ётишибди. Аҳвол шунақалигини била туриб, мен еб–ичиш, хотиним билан бирга бўлиш учун уйимга борсам яхши бўлмас. Онт ичиб айтаманки, зинҳор бундай иш қилмайман. Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сизсиз кетмайман, — деди боланинг онаси Элишайга. Элишай ўрнидан туриб, аёлни эргаштириб кетди.
Выбор основного перевода