Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Шоҳлар
Параллельные места
— Ҳеч нарсадан хавотирланманглар. Эгамизнинг Ўзи сизларга бу ишда мададкордир, — деди руҳоний. Ниҳоят Йўнатан: — Энди эсон–омон йўлингга кет, — деди. — Икковимиз: “Худо сену менинг орамизда, уруғларимиз орасида абадий шоҳид бўлсин”, деб Унинг номини ўртага қўйиб онт ичганмиз. Довуд Обигайл олиб келган ҳадяларни олди. Кейин: — Эсон–омон уйингга бор, билиб қўй, гапларингга қулоқ солиб, арзингга эътибор бердим, — деди. У сени олти ғам–ташвишдан қутқаради, Ҳа, етти қайғу–алам сенга яқинлашмайди. У сенинг ҳамма назрларингни ёдда тутсин, Куйдирилган қурбонликларингни қабул этсин. Кўнглинг истаганини Эгамиз сенга инъом қилсин, Ҳамма режаларингни рўёбга чиқарсин. Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор, дардингдан халос бўлгин. Исо эса аёлга: — Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди. Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор.
Выбор основного перевода