Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.” Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики фаришталари билан бирга келганда Ўзининг шоҳона тахтига ўтиради. Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли Ўзининг, самовий Отасининг ва муқаддас фаришталарнинг улуғворлигида келганда, У ҳам сизлардан уялади. Пўнтий Пилат қошида ҳақиқатни мардларча тан олган Исо Масиҳ ҳузурида ва бутун борлиққа ҳаёт бағишлаган Худо ҳузурида сенга буюраман: Бу гапларни имонлиларга эслатиб тур, уларга Худонинг номидан қатъий буюр: майда–чуйда гаплар юзасидан баҳслашмасинлар. Бундай баҳслар бефойда, тингловчиларга фақат зарар етказади, холос. Худо ҳузурида ҳамда тиригу ўликларни ҳукм қиладиган Исо Масиҳ ҳузурида, Унинг келиши ва ҳукмронлиги ҳақи, сенга қатъий буюраман:
Выбор основного перевода