Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Бутрус шуларни англаб, Марямнинг уйига йўл олди. Марям Юҳаннонинг онаси эди. Юҳаннонинг иккинчи исми Марк эди. Марямнинг уйида кўпчилик тўпланиб, ибодат қилишаётган экан. Бутрус дарвозани тақиллатган эди, Рода исмли қиз хабар олгани чиқди. Қиз Бутруснинг овозини танигач, шунчалик хурсанд бўлиб кетдики, дарвозани очиш ўрнига, ичкарига югуриб кирди–да, Бутрус дарвоза олдида турибди, деб эълон қилди. Улар қизга: — Ақлингни еб қўйибсан, — дедилар. Аммо қиз гапида туриб олгач, улар: — У Бутруснинг фариштаси, — деб жавоб бердилар. Бутрус дарвозани тақиллатишда давом этди. Улар дарвозани очиб, Бутрусни кўрдилар–у, ҳайрон бўлиб қолдилар. Бутрус қўли билан “жим” деган ишорани қилди ва Эгамиз уни қандай қилиб зиндондан озод қилганини сўзлаб берди. Сўнгра “Бу воқеани Ёқубга ва бошқа имонлиларга айтинглар”, деб қўшиб қўйди. Шундан кейин Бутрус у ердан чиқиб, бошқа ерга борди. Тонг отгач, ваҳимали шовқин–сурон кўтарилди. Аскарлар бир–биридан: “Бутрус қаерга ғойиб бўлди?” деб сўрардилар. Ҳирод Бутрусни излашга буйруқ берди, аммо уни топа олмадилар. Ҳирод соқчиларни сўроқ қилиб, уларни ўлимга маҳкум қилди. Шундан кейин Ҳирод Яҳудиядан Қайсарияга бориб, ўша ерда туриб қолди. Шоҳ Ҳирод Тир ва Сидон аҳолисидан қаттиқ ғазабланди. Бу шаҳарлар озиқ–овқат бўйича Ҳироднинг шоҳлигига қарам бўлгани учун, Тир ва Сидон вакиллари маслаҳатлашиб, Ҳирод билан кўришгани келдилар. Улар сарой нозири Бластусни ўз томонига оғдириб олганларидан кейин, Ҳирод билан сулҳ тузмоқчи эдилар. Ҳирод уларни қабул қиладиган куни шоҳона либосларини кийиб, тахтига ўтирди–да, уларга нутқ сўзлади. Одамлар унинг бу нутқини эшитиб: “Инсон эмас, балки худо гапиряпти!” деб хитоб қилдилар. Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди. Худонинг каломи эса тобора ёйилиб, Исога эргашувчилар кўпайиб борарди. Барнабо билан Шоул Қуддусда топшириқни бажариб бўлишгач, Антиохияга қайтдилар. Улар ўзлари билан бирга Юҳаннони ҳам олиб келдилар. Юҳаннонинг иккинчи исми Марк эди. Маркни ўзинг билан бирга олиб кел, у хизматимда менга ёрдам беради. Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда, ибодатларингиз ижобат бўлмайди.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода