Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
“Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг. Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир. Бирор кимсага нажот беролмайдиган яроқсиз бутларнинг орқасидан эргашманглар, улар бефойда нарсалар–ку, ахир. Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. Мен бу билан нима демоқчиман ўзи? Бутга бағишланган қурбонликнинг ҳам бирор аҳамияти борми? Бутнинг ўзи ҳам бирор аҳамиятга эгами? Барчамизнинг Отамиз Худо бирдир. У ҳаммамиздан устун бўлиб, ҳаммамиз орқали Ўз иродасини бажо қилади. У ҳаммамизнинг орамиздадир.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода